Жорий йилнинг 7 октябр куни “Ўзтўқимачиликсанаот” уюшмаси ҳамда  Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси билан ҳамкорликда АҚШнинг “NuMarket” компанияси рахбари  К.Гутман ва ўзбекистонлик хунарманд тадбиркорлар иштирокида видеоконференция ўтказилди.

Маълумот ўрнида: “NuMarket” компанияси табийлик ва қадимий анъаналарни сақлаб қолган ҳолда хунармандлар билан ҳамкорликда сумкалар ишлаб чиқаришдир. Ну (女, 'ну,' учинчи оҳанг) хитой тилида «аёл» деган маънони англатади. Аёл-ҳунармандларнинг ишини қўллаб-қувватлаш компаниянинг диққат марказидадир.

 

 

Компаниянинг асосий мақсади хунарманд аёлларнинг бозорга киришини кенгайтириш ва шу билан бирга қадимий анъаналарни сақлаб қолишдир.

 “NuMarket” компанияси раҳбари Хитойнинг Гуанжчоу ва Юннан шаҳарларининг чекка ҳудудларига саёҳат қилиб,  жуғрофий узоқлиги туфайли сақланиб келинаётган ва авлодлар-авлодларга  ҳунармандлар томонидан асл ҳолича ўтиб келаетган анъаналарини топишган. Оддий рўмолчадан бошланган иш 500 дан ортиқ Миао ва Йи аёл ҳунармандлари билан тўғридан-тўғри иш олиб борадиган ташкилотга айланди, уларнинг бозорга киришлари ва иқтисодий имкониятларини кенгайтириш учун туртки бўлди.

 

 

Ҳар бир “NuMarket” маҳсулоти табиий материаллардан авлоддан авлодга ўтиб келаётган ҳунармандчилик анъаналаридан бошланади.

Айнан миллий хунармандчиликка катта қизиқиш “NuMarket” компанияси раҳбарини жорий йилнинг сентябрь ойида Қўқон шаҳрида ўтказилган Ҳалқаро Хунармандчилик фестивалига етаклади.

 

Халқаро хунармандчилик фестивалида иштироки доирасида махаллий аёллар қўл меҳнати билан тўқилган миллий орнаментли мато ва аксессуарлар К.Гутманда катта қизиқиш уйғотган.

Видеоконференция чоғида К.Гутман ўзбек миллий ҳунармандчилигига юқори баҳо берди ва бу турдаги қўл меҳнати маҳсулотлари АҚШ бозорида ҳам катта талаб билан истеъмол этилиши ҳамда ушбу йўналишда бирга ҳамкорлик этиш истагини билдирди.

Уюшма томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини АҚШ бозорларга олиб чиқиш мақсадида вилоят ҳунармандалари томонидан яратилган маҳсулотлар тарихи, уларни яратилиш жараёни билан яқиндан таништириш мақсадида мато, гилам ва аксесуарлар тарихи тўғрисида тайёрланган видео ролик ҳамда брошюралар тайерланди ва америкалик ҳамкорларга яқин кунларда тақдим этилади.

Хозирда ушбу йўналиш бўйича англашув келишув меморандуми тузилиши кўзда тутилмоқда.