Жорий йилнинг 17-20 сентябрь кунлари Россиянинг Москва шаҳридаги кўргазма павильонларида Ўзбекистон тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж саноатида эришилган ютуқларни тақдим этишга муваффақ бўлинди. Унда 35 тўқимачилик корхоналари 400 квадрат метрдан ортиқ майдонда ўз экспозициясини намойиш этди. Шунингдек, уларнинг 3 таси эксклюзив стенддир. Намойишда 60 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар тақдим этилди.

Унда Samo, Takhi, Sulton, Idorat, Tanteks, Bakan, Loominno, Oftob, Jada, Vivakids, Ostex Color, Parisa Home, Abu Dabi, Infinity ва бошқа брендларнинг иплардан тайёр тўқимачилик маҳсулотлари  намойиш этилди.

Ярмарка доирасида уюшма вакиллари «Ready to Bay», «Наран», «Mitrotex», «Trade Kids», “Gloriya jeans”,  “Modis”,” Росформация”,  “Лента” фабрикаси, «Истекс», “Камышинский ХБК” каби компания мутахассислари билан тўқимачилик ва тикувчилик-трикотаж маҳсулотларини етказиб бериш масаласида музокаралар олиб борди.

Унда "Osborn Textile", "Bakan Tex", "Barkas Textile' каби саноат корхоналари ушбу кўргазмада эксклюзив стендларни яратганлиги билан эътиборга лойиқдир.

- Кўргазма муваффақиятли ўтди. Иккала шерикни ва ип етказиб бериш соҳасида муваффақиятли ҳамкорлик қилаётган янги мижозларни кўришдан жуда хурсанд бўлдик. Кўргазма Москвада ўтказилганлиги боис унинг  қизиқувчилари албатта Россиядаги компаниялар вакилларидир. Улар қаторида хитойликлар ҳам катта қизиқиш билдирди, - деди "Bakan Tex"нинг Россия Федерациясидаги вакили Ирина Ермолаева.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, “Техтильлегпром” федерал улгуржи ярмаркаси Россия ва МДҲ мамлакатларида тўқимачилик ва енгил саноат соҳасидаги энг йирик ихтисослашган тадбирдир. Тўқимачилик ва енгил саноат ярмаркаси 25 йилдан ортиқ вақт давомида етакчи мавқеини эгаллаган ноёб кўргазма лойиҳасидир. Ярмарканинг умумий майдони 42000 квадрат метрни ташкил этади.  Дунёнинг 29 мамлакатидан 2000 га вакил унинг иштирокчиларидир.