Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
5 августдаги “Давлат умумий таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарорига мувофиқ, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг давлат умумий таълим муассасаларига тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари мажбурий ҳисобланиши белгиланган.

Уюшма томонидан мутахассислардан иборат ишчи гурух ташкил этилган ва ушбу ишчи гурух аъзолари худудлардаги уюшма вакиллари билан биргаликда жойига чиққан холда корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда мактаб формаси ишлаб чиқарувчиларининг, ҳудудлар кесимида жами 200 дан зиёд корхоналар рўйхати шакллантирилди ва етакчи корхоналар белгиланди. Халқ таълими вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари орқали маълум қилинганидек Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 августдаги “Давлат умумий таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарорига ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилган тақдирда республиканинг барча худудларда жойлашган  корхоналар томонидан ягона мактаб формасини тикиш ишлари бошлаб юборилганлиги ва тезкор хисоб китобларга кўра умумий хажмнинг 20-25% ишлаб чиқарилган ва қолган қисми ишлаб чиқариш жараёнида эканлиги,  шунингдек хукумат топшириғини ўз вақтида бажариш мақсадида кўплаб корхоналар ўзининг айланма маблағлари ва банк кредитлари асосида хом ашё, аксессуарлар сотиб олганлигини инобатга олиб ягона мактаб формаси жорий этишни 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Республиканинг чекка худудларида янги ташкил этилган тикувчилик корхоналари асосан махсус кийим, жумладан, мактаб формаси ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, янги иш ўринлар ташкил этилган.

Тасдиқланган мактаб формасини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқаришни ташкил этишда қўмаклашиш мақсадида уюшма қошидаги “Шарқ либослари” Дизайн маркази томонидан ҳар бир ўлчам учун андозалар ишлаб чиқилган. Технологик жараён бузилмаслигини ҳисобга олиб, хом-ашё тўғри сарфланиши бўйича корхоналар мутахассислари учун (технолог, конструктор ва ҳоказо) барча кўрсатмалар тайёрланган ҳамда конструктив – технологик жараёнлар бўйича 1 ойлик махсус ўқув курслари ташкил этилиб, унда юзлаб корхоналар мутахассислари амалий билимларга эга бўлди.

Хорижий давлатлардан келтирилган, номаълум матолардан ишлаб чиқарилган ва божхона тўловларисиз импорт қилинадиган мактаб формасини харид қилиниши орқали ички истеъмолга чиқишини муҳофаза қилиш ва шу билан маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида сифатли мактаб формасини истеъмолчиларга етказиб беришни тарғиб этишда махаллий хокимликлар ва худудий халқ таълими бошқармалари амалий ёрдам кўрсатиши мақсадга мувофиқ.