Жорий йилнинг 6 октябрь куни "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раҳбарияти Италиянинг «SMIT srl» компанияси бош директори Симоне Ранкан  раҳбарлигида делегацияни қабул қилди.

Учрашув доирасида томонлар Ўзбекистон бозорига кириш стратегиясини ишлаб чиқиш, соҳа кадрларини ўқитиш учун таълим марказларини ташкил этиш, янги ишлаб чиқариш технологиялари, шунингдек,  етакчи италия брендларини жалб қилиш масалаларида келишувга эришди.

Италия томонининг маълум қилишича, бренд маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи компанияларда «SMIT srl» компаниясининг технологик ускуналари ўрнатилган.

Маълумот ўрнида, «SMIT srl»  компанияси тўқимачилик-тўқув,  трикотаж маҳсулотларини бўяш ва безаш ускуналарини ишлаб чиқариш соҳасида ўзининг 130 йиллик тажрибасига эга. Бугунги кунда унинг Италии, Чехия ва Мисрда ишлаб чиқариш қуввати мавжуд.